Камбағалликни қисқартиришда фаол нуронийлар ҳам ҳисса қўшади
2024-11-27 14:50:00 / Вазирлик янгиликлари
“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга оширишга фаол нуронийларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (PQ-405-son, 25.11.2024) қабул қилинди.
Мазкур қарорга кўра, маҳаллаларда катта ҳаётий тажрибага эга бўлган обрў-эътиборли 3 нафар фаол нуроний 5 та камбағал оилага бириктирилади.
Оилаларни камбағалликдан чиқаришда нуронийларнинг асосий фаолият йўналишларида қуйидагилар амалга оширилади:
⬇️ хонадон томорқасидан самарали фойдаланиш ва кичик ишлаб чиқариш ускуналари ва бошқа зарур техника воситаларини бўлиб тўлаш шарти билан ижарага олишга ёрдамлашиш;
⬇️оила фарзандларини ҳунарманд ва усталарга шогирдликка бириктириш шунингдек, ушбу оилаларнинг таълим муассасаларида ўқиётган фарзандларини ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимлари билан таъминлаш;
⬇️пиёда юриш маданиятини тарғиб қилиш;
⬇️кекса ёшдаги фуқаролар учун мос келадиган спорт тадбирларини ташкил этиш, уларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга жалб этиш.
✅Фаол нуронийлар ҳар ойда МҲТЕКМнинг 50 фоизи миқдорида рағбатлантириб борилади.
✅Кекса ёшдаги фуқароларни спортга жалб қилиш учун ҳар бир маҳаллага йилига 10 миллион сўм миқдорида маблағ ажратилади.