Халқаро меҳнат ташкилоти вакиллари билан учрашув
2024-11-25 18:10:00 / Вазирлик янгиликлари
Бугун Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Ботир Зоҳидов Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича Бюро директори Михаил Пушкин ҳамда ХМТнинг Меҳнат соҳасида фундаментал тамойиллар ва ҳуқуқлар департаменти раҳбари Филипп Ванхуйнегем билан учрашди.
Унда Ўзбекистон Республикасида Муносиб меҳнат бўйича 2021-2025-йилларга мўлжалланган Мамлакат дастури ижроси натижалари ва 2026-2030-йиллар учун янги дастурни ишлаб чиқиш ҳамда уни ҳамкорликда амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.