Асосий контентга ўтиш

“UNIGLOBE (FZE)” (Учтепа тумани) корхонаси меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимларига 6 ой ўтсада ҳисоб-китоб пулларини тўлаб бермаган.

2024-09-17 14:40:00 / Вазирлик янгиликлари

Тошкент шаҳар Давлат меҳнат инспекциясининг аралашуви билан Самарқанд, Қашқадарё, Бухоро ва Тошкент вилоятларида яшовчи жами 30 нафар мурожаатчига берилиши керак бўлган 188,8 млн сўм тўлиқ ундирилди.

Эслатиб ўтамиз, Меҳнат кодексининг 172-моддасига (https://lex.uz/ru/docs/6257288#6261723) мувофиқ иш берувчи томонидан ходимга тегишли бўлган барча суммаларни тўлаш ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда амалга оширилиши керак.

38