“Бирлик” маҳалласи – ободлик ва бандликда намунали маҳалла
2026-09-02 10:30:00 / Янгиликлар
#танлов Президент ташаббуси билан мустақилликнинг 35 йиллигига бағишлаб “Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги” ҳамда “Долзарб 40 кунлик” эълон қилинган эди. Тадбирлар доирасида ободонлаштириш, камбағалликни қисқартириш ва бандликни оширишга эътибор берилди.

Чиноз туманининг “Бирлик” маҳалласи танловда ғолиб бўлди. Маҳалла фаоллари ва ҳоким ёрдамчиси иштирокида:
-
Ишсиз ва муҳтож оилалар доимий/мавсумий иш ўринларига жойлаштирилди.
-
Томорқа ва ҳунармандчилик ривожлантирилиб, даромад оширилди.
-
Кичик бизнес қўллаб-қувватланиб, инфратузилма яхшиланди.
Натижада маҳалла “Долзарб 40 кунлик”даги самараси билан 1-ўринни эгаллади. Ғолибга 500 миллион сўмлик ваучер берилди. Маблағ инфратузилмани яхшилаш ва янги иш ўринларини яратишга сарфланади.
Тошкент вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Ахборот хизмати
🔻Ахборот каналларимизни кузатиб боринг🔻









