Эътироф ва масъулият: Чирчиқлик фидойи ходимлар давлат мукофотига сазовор бўлди
2026-08-29 11:30:00 / Пресс-релизлар

Жумладан, Чирчиқ шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Далимов Бахтиёр Маннопович ҳамда "Бобур" маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси Ахмадалиев Достон Рустамали ўғли кўкрак нишони билан тақдирландилар.
Бугунги кунда маҳаллабай ишлаш институти орқали оилалар даромадини ошириш, ишсиз фуқароларни касбга йўналтириш ва тадбиркорлик ташаббусларини рўёбга чиқариш йўлида уларнинг амалий саъй-ҳаракатлари кўзга ташланиб туради. Ҳар бир хонадон муаммосини чуқур ўрганиб, аниқ ечим топган ходимларнинг меҳнати жамоатчилик томонидан ҳақли равишда эътироф этилмоқда.
Тошкент вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси раҳбарияти ҳурматли Бахтиёр Маннопович ва Достон Рустамали ўғлини ушбу қутлуғ мукофот билан чин дилдан табриклаб, келгусидаги масъулиятли фаолиятларида куч-ғайрат, сиҳат-саломатлик ва улкан зафарлар тилайди.
Тошкент вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Ахборот хизмати
🔻Ахборот каналларимизни кузатиб боринг🔻




