«Фаробий» маҳалласида 8 ойлик амалий натижалар: Истиқлол йиллари ва янгиланган Ўзбекистон имкониятлари
2026-08-21 19:45:00 / Янгиликлар

«Бу қиз давлат мукофотини олганидан кейин жим бўлиб қолди. Фаолиятида қандай ўзгаришлар бўлди? 8 ой давомида нима ишлар амалга оширилди?» — кўпчиликни ана шундай саволлар қизиқтириши табиий. Зангиота туманидаги «Фаробий» маҳалласи ҳоким ёрдамчиси, «Шуҳрат» медали соҳибаси Асия Кудайбергенова бунга жавобни сўз билан эмас, аниқ рақамлар ва амалий натижалар билан кўрсатди.
🌍 Кеча ва бугун: Истиқлол берган имкониятлар
Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида юртимизда кечаётган туб ислоҳотлар халқимиз фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилоқда. Ўтган давр билан бугунги кунни қиёслаганда, аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ёндашувлар тубдан ўзгарганини яққол кўриш мумкин. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари, хусусан, Тошкент вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси томонидан ҳар бир фуқаро билан манзилли ишлаш механизми йўлга қўйилди. Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан ажратилаётган субсидиялар, грантлар ва имтиёзли кредитлар «маҳалла еттилиги» билан биргаликда тизимли тарзда аҳолига етказилмоқда.
⚖️ Гендер тенглик: Имкониятлар ва масъулият
Янги Ўзбекистон шароитида гендер тенгликни таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир. Бугун хотин-қизларимиз нафақат оила бекаси, балки давлат бошқаруви, тадбиркорлик ва ижтимоий соҳаларда етакчилик қилмоқда. Айни шу имкониятлар сабаб, республика миқёсидаги лойиҳаларни муваффақиятли бошқариб келаётган аёл ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти бунинг ёрқин далилидир.
📌 Асосий натижалар (8 ой давомида) Фаробий маҳалласида олиб борилган ишлар самараси:
Бандлик: 127 нафар аҳоли доимий иш ўрнига эга бўлди, 98 нафар фуқаро ўз-ўзини банд қилди.
Тадбиркорлик: 800 миллион сўм имтиёзли кредит эвазига «Патрис» қандолатчилик кооперацияси ташкил этилиб, 320 та янги иш ўрни яратилди. Авваллари атиги 4 та тадбиркор бўлган маҳаллада бугун улар сони 100 нафарга етди.
Ижтимоий ёрдам: 81 нафар фуқаро камбағалликдан чиқарилди.
Миграция: Хориждан қайтган 4 нафар фуқаро иш билан таъминланди.
🌟 «Лойиҳа менежери» сифатидаги тажриба
Асия Кудайбергенова республика миқёсидаги «Лойиҳа менежерлари» гуруҳи таркибида 70 та янги тадбиркорлик субъектини очишга ўз ҳиссасини қўшди.
«Давлатимиз томонидан яратилган бу имкониятлар — тинчлик ва тараққиёт маҳсулидир. Тошкент вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси, туман бандликка кўмаклашиш бўлими ва маҳалла еттилиги елкадош бўлмаганда, бундай натижага эриша олмас эдим», — дейди Асия Кудайбергенова.
Бугунги воқелик шуни кўрсатадики, ҳукуматимиз яратган имкониятлардан унумли фойдаланиш — фаровонлик гаровидир.
Зеро, энг яxши жавоб — амалий натижалардир!
Тошкент вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Ахборот хизмати
🔻Ахборот каналларимизни кузатиб боринг🔻Website | Telegram | Bot









