НОҚОНУНИЙ ИШДАН БЎШАТИЛГАН ХОДИМНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ТИКЛАНДИ
2026-11-14 18:10:00 / Янгиликлар
НОҚОНУНИЙ ИШДАН БЎШАТИЛГАН ХОДИМНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ТИКЛАНДИ
Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида яшовчи фуқаро Ш.Қурбонованинг мурожаати Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганилди. Ўтказилган ўрганиш давомида Сариосиё туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан ходим соғлиғидаги муаммолар сабабли даволанаётган (узрли) даврда у билан тузилган меҳнат шартномаси қонунчилик талабларига зид равишда бекор қилингани аниқланди.
⚖️ Ходимнинг бузилган меҳнат ҳуқуқларини тиклаш мақсадида Давлат меҳнат инспекцияси томонидан фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро судига даъво аризаси киритилди.
Суд қарорига асосан:
✅ Ходим ўзининг аввалги лавозимига ишга тикланди;
✅ Ходим фойдасига мажбурий прогул даври учун 20 237 260 сўм иш ҳақи ундирилиши белгиланди;
✅ Ходим фойдасига 10 000 000 сўм маънавий зарар ундирилиши белгиланди.
📌 Иш берувчиларга эслатма! Ходим вақтинча меҳнатга лаёқацизлик (касаллик) даврида бўлганда ҳамда қонунда белгиланган хизмат текшируви ва тушунтириш олиш тартибларига риоя этмасдан туриб, иш берувчи ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш қонунга зид ҳисобланади.
