Коррупсияга қарши курашиш ойлиги бошланди!
2026-11-10 16:55:00 / Янгиликлар
Коррупсияга қарши курашиш ойлиги бошланди!
📢 Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан бугун – 10-ноябрдан 10-декабрига қадар “Коррупсияга қарши курашиш ойлиги” эълон қилинди.
Мазкур ойлик давомида ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, ҳалоллик, адолат ва поклик тамойилларини тарғиб қилиш ҳамда коррупсияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган тадбирлар ўтказилади.
Жумладан, Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси ҳамда туман, шаҳар бўлимларида:
☑️ “Конституция бизнинг бош қомусимиз”
☑️“Биз коррупсияга қаршимиз”
☑️“Коррупсияга қарши курашиш – ҳар биримизнинг бурчимиз”
☑️“Коррупсияни биргаликда енгамиз” шиорлари остида кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилади.
Ҳалоллик – адолатли жамият пойдевори!
