ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИДАН ФОЙДАЛАНИШДА ХАВФСИЗЛИК ҚОИДАЛАРИГА АМАЛ ҚИЛИНГ!
2026-11-01 12:05:00 / Янгиликлар
ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИДАН ФОЙДАЛАНИШДА ХАВФСИЗЛИК ҚОИДАЛАРИГА АМАЛ ҚИЛИНГ!
Совуқ кунларда хонадонларни иситиш ва маиший қулайликларни таъминлаш учун электр энергиясига бўлган талаб ортади. Бу эса электр тармоқларига тушадиган юклама ошишига сабаб бўлади.
Бундай шароитда электр энергиясидан оқилона фойдаланиш, уни тежаш ва энг муҳими, хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш зарур.
Аҳолига муҳим тавсиялар:
💡 Электр жиҳозларидан фойдаланишда ишлаб чиқарувчи кўрсатмаларига амал қилинг.
💡 Бир нечта электр жиҳозини битта розеткага уламанг. Бу тармоқнинг ортиқча қизиши ва ёнғин чиқишига сабаб бўлиши мумкин.
💡 Шикастланган симлар, носоз розеткалар ва узайтиргичлардан фойдаланманг.
💡 Электр жиҳозларини нам қўл билан ушламанг, уларни сувдан узоқда сақланг.
💡 Иситиш мосламалари ва бошқа электр жиҳозларини ёқилган ҳолда назорациз қолдирманг.
💡 Электр тармоқлари, ҳисоблагичлар ва жиҳозларни ўзбошимчалик билан таъмирламанг.
💡 Болаларни очиқ электр симлари ва розеткалардан эҳтиёт қилинг.
💡 Узилган электр симларига яқинлашманг ва тегманг. Бундай ҳолат аниқланса, зудлик билан тегишли электр таъминоти ташкилотига хабар беринг.
Электр энергиясини тежаш ҳам хавфсизликнинг бир қисми. Фойдаланилмаётган чироқлар ва электр жиҳозларини ўчиришни одат қилинг.
⚠️ Унутманг: электр хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш нафақат мол-мулкингиз, балки ўзингиз ва яқинларингиз ҳаётини ҳам асрайди!
