Музработ тумани ҳокимлигида ўтказилган тадбирда Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи Боходир Абдурайимов ҳамда туман ҳокими Абдулла Маматқулов иштирок этди.
2026-08-19 18:10:00 / Янгиликлар
Мустақиллик байрами арафасида яна бир эзгу ташаббус
Мустақиллигимизнинг 35 йиллик байрами арафасида Музработ туманида аҳоли фаровонлигини ошириш, оилаларни қўллаб-қувватлаш ва фуқароларга даромад топиш имкониятларини яратишга қаратилган эзгу ишлар амалга оширилмоқда.
Музработ тумани ҳокимлигида ўтказилган тадбирда Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи Боходир Абдурайимов ҳамда туман ҳокими Абдулла Маматқулов иштирок этди.
Тадбир давомида Ижтимоий реестрга киритилган камбағал оилаларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва даромад топишлари учун субсидия асосида зарур асбоб-ускуналар топширилди.
Жами 37 нафар фуқарога 120 миллион сўмлик 37 турдаги асбоб-ускуналар етказиб берилди. Улар орасида компютер ва ноутбуклар, оверлок ва тикув машиналари, мотореллер, скутер, мотокултиватор, духовка, пайвандлаш аппарати ҳамда бошқа зарур жиҳозлар бор.
Тадбирдан сўнг масъуллар эҳтиёжманд оилаларнинг хонадонларига бориб, уларнинг ҳолидан хабар олдилар. Хонадонбай ташрифлар давомида оилаларнинг шароити, муаммолари ва эҳтиёжлари ўрганилиб, амалий ёрдам кўрсатилди.
Жумладан, Йўлчи маҳалласида яшовчи фуқаролар Самандар Омонов ҳамда Нормуродова Малоҳат хонадонларига борилиб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.
#Chellenj #YagonaVatanYagonaXalq #Mustaqillik35 #Surxondaryo #Bandlik #KambagallikniQisqartirish #Ezgulik

