📣 Интернетда ахборот тарқатишда қонунчилик талабларини биласизми?
2026-08-03 15:05:00 / Янгиликлар
📣 Интернетда ахборот тарқатишда қонунчилик талабларини биласизми?
Интернетда қонунчиликка зид ахборотни жойлаштириш, тарқатиш ёки репост қилиш учун жавобгарлик мавжуд.
✅ “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, конституциявий тузумга қарши даъватлар, оммавий тартибсизликларга чақириқлар, ёлғон (фежк) ахборот, терроризм ва экстремизмни тарғиб қилувчи материаллар, шунингдек, фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказувчи ахборотларни тарқатиш тақиқланади. Муаллифлик ҳуқуқини бузган ҳолда контентдан фойдаланиш ҳам қонунчиликка зид ҳисобланади.
📱 Бу талаблар ОАВ, интернет нашрлари, блогерлар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ва канал администраторларига бирдек татбиқ этилади.
🔎 “Ўзкомназорат” инспекцияси интернет тармоғи ва оммавий ахборот воситаларида қонунчилик талабларига риоя этилишини доимий мониторинг қилади.
⚖️ Қонунбузарлик аниқланганда қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилиши мумкин.

