📊 Сурхондарё аҳолиси сони 3 миллион 37 минг нафарга етди
2026-07-30 09:10:00 / Янгиликлар
📊 Сурхондарё аҳолиси сони 3 миллион 37 минг нафарга етди
⏰ Сурхондарё вилояти статистика бошқармаси маълумотларига кўра, 2026-йилнинг январ–июн ойларида вилоятда демографик ўсиш суръатлари барқарор давом этди. 2026-йил 1-июл ҳолатига доимий аҳоли сони 3 миллион 37,0 минг кишини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 62,6 минг кишига ёки 2,1 фоизга кўпайди.
