Сайёр қабул ўтказилди
2026-07-29 16:45:00 / Янгиликлар
Сайёр қабул ўтказилди
Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи ўринбосари Зокиржон Гаппаровнинг Қумқўрғон туманида навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.
Қабул давомида 16 нафар фуқаронинг бандликка кўмаклашиш, имтиёзли кредитлар, субсидиялар ҳамда суд масалалари юзасидан йўллаган мурожаатлари атрофлича ўрганилди.
Ўрганиш натижасида 6 нафар фуқаронинг мурожаати жойида ижобий ҳал этилди. Қолган мурожаатлар эса тегишли тартибда ваколатли ташкилотларга ижро учун йўналтирилди.
Фуқаролар мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш ва уларнинг муаммоларига амалий ечим топиш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.

