Сурхондарё вилояти Давлат меҳнат инспекцияси томонидан Д.Ташмуратованинг мурожаати белгиланган тартибда ўрганилди.
2026-07-24 17:50:00 / Янгиликлар
Сурхондарё вилояти Давлат меҳнат инспекцияси томонидан Д.Ташмуратованинг мурожаати белгиланган тартибда ўрганилди.
🔎 Ўрганиш натижасида Жарқўрғон тумани 52-сонли умумтаълим мактаби директори томонидан у билан тузилган меҳнат шартномаси қонун талабларига зид равишда бекор қилинганлиги аниқланиб, мазкур ҳолат юзасидан судга даъво аризаси киритилди.
✔️ 2026-йил 25-июндаги суднинг ҳал қилув қарорига мувофиқ:
✅ Фуқаро аввалги бошланғич синф ўқитувчиси лавозимига ишга тикланди;
✅ 4.362.377 сўм мажбурий прогул даври учун иш ҳақи ундирилди;
✅ 2.000.000 сўм миқдорида маънавий зарар ундирилиши белгиланди.
📝 Натижада жами 6.362.377 сўм миқдоридаги иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар суд тартибида ундириб берилди.
📕 Жарқўрғон тумани 52-сонли умумтаълим мактаби директорига Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 49-моддаси 1-қисмига асосан БҲМнинг 7 баравари миқдорида жарима қўлланилди.
✅ Давлат меҳнат инспекцияси ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилган ҳолатларда қонунчиликда белгиланган тартибда зарур чораларни кўришда давом этади.
