ДАВЛАТ МЕҲНАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ АРАЛАШУВИ БИЛАН НОҚОНУНИЙ ИШДАН БЎШАТИЛГАН ХОДИМЛАРНИНГ МЕҲНАТ ҲУҚУҚЛАРИ ТИКЛАНДИ
2026-07-24 17:45:00 / Янгиликлар
⚖️ ДАВЛАТ МЕҲНАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ АРАЛАШУВИ БИЛАН НОҚОНУНИЙ ИШДАН БЎШАТИЛГАН ХОДИМЛАРНИНГ МЕҲНАТ ҲУҚУҚЛАРИ ТИКЛАНДИ
📍 Фуқаролар С. Хонимов ва С. Абдулазизовнинг мурожаати асосида ўтказилган текширувда Термиз шаҳар ҳокимлиги томонидан улар билан тузилган меҳнат шартномалари қонунчилик талабларига зид равишда бекор қилингани аниқланди.
📝 Ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти ҳудудий Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси томонидан судга даъво аризаси киритилди ва даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилди.
👍 Суд қарорига кўра:
❤️ Фуқаро аввалги лавозимига ишга тикланди;
💰 Мажбурий прогул даври учун:
❤️ С. Хонимов фойдасига — 103 784 375 сўм;
❤️ С. Абдулазизов фойдасига — 93 762 541 сўм ундирилиши белгиланди.
💰 Маънавий зарар учун:
❤️ ҳар иккала фуқаро фойдасига 7,5 млн сўмдан, жами 15 млн сўм миқдорида компенсация ундирилиши белгиланди.
📢 Давлат меҳнат инспекцияси ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилган ҳолатларда қонунчиликда белгиланган тартибда зарур чораларни кўришда давом этади.
