Бола парваришлаётган ходимга меҳнат кафолатлари
2026-11-17 09:10:00 / Янгиликлар

Икки ёшга тўлмаган боласини парваришлаётган ходим бошқа ишга ўтказилиши мумкинми?
Икки ёшга тўлмаган боласини парваришлаётган ота-онадан бири ёки васий аввалги ишини бажариши мумкин бўлмаган тақдирда, ўз аризасига кўра бошқа ишга ўтказилади.
Бунда қуйидаги кафолатлар таъминланади:
✅ Ходимга бола икки ёшга тўлгунига қадар бошқа ишда ишлаш имконияти берилади.
✅ Янги иш учун тўланадиган иш ҳақи аввалги иши бўйича ўртача иш ҳақидан кам бўлмаслиги керак.
✅Иш берувчида бошқа иш бўлмаса, ходимга қонунчиликда белгиланган тартибда бола парвариши бўйича нафақа тўланади.
⚖️ Агар якка тартибдаги меҳнат низоси юзага келса, ходимни бошқа ишга ўтказиш имконияти йўқлигини исботлаш иш берувчининг зиммасига юклатилади.
➡️ Батафсил
