УСТОЗ-ШОГИРД АНЪАНАСИ АСОСИДА СУБСИДИЯ
2026-11-17 09:00:00 / Янгиликлар

Ёшларга ҳунар ўргатаётган ҳунармандлар учун янги имконият!
Кимлар фойдаланиши мумкин?
“Ҳунарманд” уюшмаси аъзолари;
Тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган;
Ёшларга ҳунар ўргатаётган ҳунармандлар.
Асосий талаблар:
Шогирд 30 ёшга тўлмаган, ишсиз ва Ижтимоий реестрга киритилган оила аъзоси бўлиши керак.
💰 Субсидия миқдори:
ҳар бир шогирд учун БҲМнинг 2 бараваригача.
📌 Муддат:
3 ой. Кўпи билан 5 нафар шогирд учун.
📝 Мурожаат:
ҳоким ёрдамчиси, ЙИДХП ёки “Онлайн маҳалла” орқали.
📖 Асос:
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 мартдаги 158-сон қарори.
Имкониятдан фойдаланинг, ёшларга ҳунар ўргатинг!
