Навбатдаги тарғибот Боёвутда ўтказилди
2026-11-16 12:05:00 / Янгиликлар

“Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” доирасида ўтказилаётган тарғибот тадбирларининг навбатдагисида Боёвут тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ходимлари ҳамда тумандаги маҳаллалар ҳоким ёрдамчиларига “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонунига кўра, давлат фуқаролик хизматчиси коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиши, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши, агар коррупция фактлари тўғрисидаги ахборотга эга бўлса, у коррупциянинг олдини олиш учун зарур чоралар кўриши, шу жумладан юқори турувчи давлат органини (мансабдор шахсини) ёки коррупцияга қарши курашиш бўйича махсус ваколатли давлат органини дарҳол хабар қилиши ёхуд ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга мурожаат этиши кераклиги атрофлича тушунтирилди.
Шунингдек, қонунчиликдаги бошқа янгиликлар, уларнинг мазмун-моҳияти бўйича маълумот берди.
Иштирокчиларга бу иллатнинг оғир оқибатлари ҳаётий мисоллар билан етказилди.


