Бошқарма жамоаси “Сиёсий-маърифат соати”да иштирок этди
2026-11-13 11:25:00 / Янгиликлар

Навбатдаги “Сиёсий-маърифат соати”да вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси жамоаси фаол иштирок этди.
Тадбир давомида ходимларнинг сиёсий-маърифий билимларини ошириш, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва ҳафтанинг энг муҳим долзарб янгиликларидан хабардор бўлиш, шунингдек, халқимизнинг бой миллий қадриятлари ва анъаналарини кенг тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, “1 декабрь — Бутунжаҳон ОИТСга қарши курашиш куни муносабати билан ўтказилаётган «Соғлом ҳаёт сари биргаликда!» шиори остида бошқарма ходимлари ўртасида ОИВ инфекцияси профилактикаси, соғлом турмуш тарзи тамойилларини кенг тарғиб қилиш ҳамда ходимларнинг тиббий-ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилди.




