“Коррупцияга қарши курашиш ойлиги”
2026-11-11 12:45:00 / Янгиликлар

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонунига кўра, давлат фуқаролик хизматчиси коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиши, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши, агар коррупция фактлари тўғрисидаги ахборотга эга бўлса, у коррупциянинг олдини олиш учун зарур чоралар кўриши, шу жумладан юқори турувчи давлат органини (мансабдор шахсини) ёки коррупцияга қарши курашиш бўйича махсус ваколатли давлат органини дарҳол хабар қилиши ёхуд ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга мурожаат этиши керак.
Бошқарма ходимлари иштирокида ташкил этилган навбатдаги тарғибот йиғилишида бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари У.Йўлдошев ходимларга шу ва қонунчиликдаги бошқа янгиликлар хусусида тушунтириш берди.
Шунингдек, коррупцияга қарши курашиш бўйича бош мутахассис У.Хайдаров тизимда бу иллатга йўл қўймаслик борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтди.




