Ҳарбий хизмат ва университетда ўқиш иш стажигакирадими?
2026-11-11 09:10:00 / Янгиликлар

Иш стажига қўшиб ҳисобланадиган меҳнат фаолияти турлари
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 37-моддаси (“б” ва “э” бандлари)га кўра, пенсия олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига қуйидагилар қўшиб ҳисобланади:
☑️ҳарбий хизматни ўташ, шунингдек давлат хавфсизлик органлари, Миллий гвардия ва ички ишлар органларидаги хизмат;
☑️олий таълим муассасаларида, аспирантура, докторантура ва бошқа илмий босқичларда кундузги таълим олиш (жумладан, хорижда ўқиш).
❗️ ЭСЛАТМА!
👉 Олий таълимда ўқиган давр иш стажига қўшилиши учун камида 7 йил умумий иш стажи бўлиши шарт.
Ҳарбий хизмат даврини иш стажига қўшиш учун эса олдиндан иш стажи талаб этилмайди.
