Фуқаролар мурожаатлари: муаммоларни ўрганиш ва амалий ечимлар
2026-11-02 16:25:00 / Янгиликлар

Ховос туманида “Жамоатчилик назоратини кучайтириш ва фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш натижалари” мавзусида ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этилди.
Анжуманда Ховос тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи иштирок этиб, жорий йилнинг январь–октябрь ойларида мурожаатлар билан ишлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда фуқароларнинг муаммоларини ҳал этиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан батафсил маълумот берди.
Таъкидланганидек, ҳисобот даврида бўлимга фуқаролардан жами 141 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг 81 таси ижобий ҳал этилиб, 38 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган, 22 таси эса белгиланган тартибда тугатилган.
