40 ТА ЙЎНАЛИШДА ВАУЧЕР АСОСИДА КАСБ ЎРГАНИШ МУМКИН
2026-11-03 09:10:00 / Янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёевнинг меҳнат миграцияси масалаларига бағишланган бугунги йиғилишида қурилиш, саноат ва логистика соҳаларида малакали кадрларга талаб ортиб бораётгани таъкидланди.
📚 Бу борада ваучер тизими ҳам муҳим имконият яратади!
Бугунги кунда фуқаролар ваучер асосида 40 та касб ва тил йўналиши бўйича касбий таълим олишлари мумкин.
✅ Муҳими, ваучер асосида ўқиш фақат ўқув марказлари билан чекланмайди. Фуқаролар техникумларда ҳам қисқа муддатли касб-ҳунар курсларида таҳсил олишлари мумкин.
📌 Ваучер тизими орқали фуқаролар касб танлаш, касбий кўникмаларини ошириш ва меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассисликларни эгаллаш имкониятига эга бўлади. Ўқиш харажатлари белгиланган тартибда давлат томонидан қоплаб берилади.
Мақсад — фуқароларни замонавий касбларга ўқитиш, малакали мутахассислар тайёрлаш ва уларнинг ички ҳамда ташқи меҳнат бозорида муносиб иш топишига кўмаклашиш!
