“Хавфсиз ва соғлом юрт”
2026-11-10 14:00:00 / Янгиликлар

“Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбири доирасида Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ Пробация ҳудудий бўлинма ва гуруҳлари ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари ҳамкорлигида жойларда меҳнат ярмаркалари ўтказилди.
Ўтказилган меҳнат ярмаркаларида ишсиз ҳамда иш ҳаққи кам жойларда меҳнат қилаётган назорат остидаги шахсларнинг 240 нафари юқори маошли ишларга жойлаштирилди, 79 нафари қайта касбга ўқитилди.
Мазкур ижтимоий-профилактик тадбирлардан кўзланган асосий мақсад - назорат остидаги шахсларнинг бандлигини таъминлаш, уларни соғлом турмуш тарзига қайтариш, жамиятга мослаштириш ва қайта жиноят содир этилишининг олдини олишдан иборат.



