“Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” доирасида тарғибот тадбири
2026-11-10 10:45:00 / Янгиликлар

“Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” доирасида Давлат меҳнат инспекциясида фаолият юритаётган ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилиши ва унинг ҳуқуқий оқибатлари, қонунчилик, хизмат интизоми, одоб-ахлоқ қоидалари ва ички тартиб қоидаларига риоя этилиши юзасидан тарғибот йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда коррупцияга қарши курашиш бўйича бош мутахассис У.Хайдаров коррупцияга қарши курашиш йўналишида янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида ходимларга маълумот берди.
Шунингдек, ойлик доирасида Инспекторлар томонидан меҳнат жамоаларида “Коррупцияга қарши курашиш ҳар биримизнинг бурчимиз”, “Одоб - инсон зийнати” каби мавзуларда тарғибот учрашувлари ўтказилишига келишиб олинди.



