Даромадли лойиҳалар ва янги имкониятлар
2026-11-06 10:20:00 / Янгиликлар

Сирдарё туманида тадбиркорлар томонидан турли йўналишларда янги лойиҳалар йўлга қўйилиб, маҳаллий ишлаб чиқариш кўлами кенгаймоқда.
Жумладан, Мансурова Севара томонидан ташкил этилган “Севара Қандолатлари” МЧЖда 500 миллион сўмлик лойиҳа асосида миллий ширинликлар ишлаб чиқарилиб, 5 нафар фуқаро бандлиги таъминланган.
Шунингдек, Турсунов Йўлдошхўжа 2 гектар майдонда иссиқхона ташкил этиб, булғор қалампири етиштириш ва кўчат тайёрлашни йўлга қўйган. Хўжаликда 20 нафар фуқаро меҳнат қилмоқда, йиллик даромад 800 миллион сўмни ташкил этади.
Давлатимиз раҳбари томонидан тадбиркорликни ривожлантириш учун яратилаётган кенг имкониятлар маҳаллий ишлаб чиқаришни кенгайтириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда фуқароларнинг турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилмоқда.

