Ходимни вақтинча бошқа ишга ўтказиш
2026-09-11 09:05:00 / Янгиликлар

Меҳнат кодексининг 145-моддасига асосан, ишлаб чиқариш зарурияти ёки бекор туриб қолиш ҳолатида иш берувчи ходимни меҳнат шартномасида кўрсатилмаган бошқа ишга, соғлиғига зарар етказмайдиган ҳолатда, розилигисиз вақтинча ўтказишга ҳақли.
❗️Агар иш пастроқ малака талаб қилса — фақат ходимнинг ёзма розилиги билан ўтказилади.
Бундан мақсад:
🔹 Ишни тўхтатиб қўймаслик.
🔹 Авария, фавқулодда вазият, табиий офат оқибатларини бартараф этиш.
🔹 Вақтинча йўқ ходим ўрнини тўлдириш.
Вақтинча бошқа ишга ўтказилган даврда ходимга камида аввалги ўртача иш ҳақи тўланади.
🔹 Бундай ўтказиш муддати йилига 60 календарь кундан ошмаслиги керак.
🔹 Шартлар жамоа шартномасида ёки касаба уюшмаси билан келишилган ҳолда белгиланади.
