"Камбағалликдан фаровонлик сари"
2026-09-10 17:40:00 / Янгиликлар

Давлатимиз раҳбари томонидан ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш, хонадонлар даромадини ошириш ва оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Сайхунобод туманида манзилли ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, маҳаллаларда оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати, бандлик даражаси, даромад манбалари, мавжуд муаммолари ва оилада тадбиркорликни ривожлантириш имкониятлари чуқур таҳлил қилинмоқда.
Ҳар бир хонадон кесимида индивидуал режа ишлаб чиқилиб, оилани камбағалликдан чиқаришнинг аниқ йўналишлари белгиланмоқда.
“Ҳар бир оила — эътиборда, ҳар бир хонадон — имконият маскани” тамойили асосида олиб борилаётган ишлар натижасида оилаларнинг муаммоларини манзилли ҳал этиш ва уларни камбағалликдан чиқариш бўйича амалий чоралар кўрилмоқда.
