Камбағалликдан фаровонлик сари: хонадонбай ишлашга эътибор кучайтирилмоқда
2026-09-08 10:45:00 / Янгиликлар

Президентимиз раислигида камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш борасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиқиб, Гулистон туманининг “Тажрибакор” маҳалласида аҳолини камбағалликдан чиқариш, бандлигини таъминлаш ҳамда оилавий даромадларини оширишга қаратилган амалий ишлар бошланди.
