18 ёшгача бўлган ходимларга йиллик узайтирилган меҳнат таътили бериш
2026-09-08 09:05:00 / Янгиликлар

18 ёшгача бўлган ходимлар учун меҳнат таътили
☑️18 ёшга тўлмаган ходимларга ҳар йили камида 30 календарь кунлик меҳнат таътили берилади.
☑️Улар таътилни ўзлари учун қулай бўлган исталган вақтда олиш ҳуқуқига эга.
☑️Агар иш йили давомида ходим 18 ёшга тўлса, таътил кунлари 18 ёшгача ва ундан кейинги ишланган вақтга мутаносиб ҳисобланади.
❗️18 ёшгача бўлган ходимларни йиллик меҳнат таътилидан чақириб олишга йўл қўйилмайди.
