Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим билан ҳисоб-китоб қилиш
2026-09-07 09:05:00 / Янгиликлар

Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим билан ҳисоб-китоб қилиниши керак.
💰Ҳисоб-китоб ходимга:
✅охиригача олинмаган иш ҳақини;
✅ходим томонидан фойдаланилмаган барча асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсацияларни;
✅агар меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида бошқа тўловларни тўлаш назарда тутилган бўлса, ушбу тўловларни тўлашни ўз ичига олади.
🗃Иш берувчи томонидан ходимга тегишли бўлган барча суммаларни тўлаш ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда амалга оширилади.
Агар ходим меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ишламаган бўлса, тегишли суммалар ҳисоб-китоб қилиш тўғрисида ходим томонидан талаб қўйилганидан кейин уч кундан кечиктирмай тўланиши керак.
👉 Батафсил
