“Мустақиллик” маҳалласидаги томорқаларга оқар сув етиб боради
2026-09-07 09:20:00 / Янгиликлар
Оқолтин туманидаги “Мустақиллик” маҳалласида аҳоли томорқаларини суғориш учун оқар сув таъминотини яхшилашга қаратилган амалий ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, маҳалладаги 153 та хонадон тасарруфида бўлган 21,4 гектар томорқа ерларини суғориш имкониятини яхшилаш мақсадида Кўкалдош, Зилол сув, Наврўз ва Маърифат кўчаларида жами 2,5 километр янги лотоклар ўрнатилмоқда.
Мазкур ишлар натижасида аҳоли томорқаларининг сув таъминоти яхшиланиб, ерлардан самарали фойдаланиш ва аҳоли даромадини ошириш имконияти кенгаяди.
