“Янги давр”да камбағалликни қисқартириш бўйича амалий ишлар бошланди
2026-09-04 11:10:00 / Янгиликлар

Оқолтин туманидаги оғир тоифадаги маҳаллалардан бири — “Янги давр”да ҳар бир хонадоннинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати хонадонбай ўрганилмоқда.
Асосий эътибор — муаммони аниқлаш билан чекланиб қолиш эмас, унга аниқ ечим топишга қаратилган.
Фуқароларнинг бандлиги, даромади, касб ва кўникмалари ҳамда қўшимча даромад яратиш имкониятлари таҳлил қилинмоқда.
Ишсиз фуқаро — ишга,
касбга эҳтиёжи бор — таълимга,
тадбиркорлик имконияти бор — қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
Ҳар бир хонадон бўйича аниқ режа, масъул ва муддат белгиланади.

