Ноқулай меҳнат шароитида ишловчилар учун иш вақти
2026-09-04 09:10:00 / Янгиликлар

Ноқулай меҳнат шароитида ишловчилар учун иш вақти қандай белгиланади?
Зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омиллари таъсирига дучор бўладиган ходимлар учун ҳафтасига 36 соатдан ошмайдиган қисқартирилган иш вақти белгиланади.
Ноқулай меҳнат шароитида ишловчи ходимларнинг ҳар кунги иш (смена) давомийлиги ҳам чекланган:
🔹 6 кунлик иш ҳафтасида — 6 соатгача
🔹 5 кунлик иш ҳафтасида — 7 соат 30 дақиқагача
Агар иш ҳафтаси 30 соат бўлса:
🔹 6 кунликда — 5 соатгача
🔹 5 кунликда — 6 соатгача
Агар иш ҳафтаси 24 соат бўлса:
🔹 6 кунликда — 4 соатгача
🔹 5 кунликда — 5 соатгача
⚠️ Ўта зарарли ва ўта хавфли меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимларни иш вақтидан ташқари ишларга жалб этиш тақиқланади.
➡️ Батафсил
