Буни билиб олинг!
2026-08-13 20:00:00 / Янгиликлар

Сизни ўриндошлик асосида ишга таклиф қилишдими? Буни билиб олинг!
💡 Иккинчи ишни бошлашдан олдин, 5 муҳим қадамга эътибор беринг
🔍 Ўриндошликни билинг
Асосий ишдан бўш вақтда, алоҳида меҳнат шартномаси асосида бажариладиган ҳақ тўланадиган иш — ўриндошлик ҳисобланади.
🔍 Шартнома тузинг
Ички ёки ташқи ўриндошликда алоҳида меҳнат шартномаси тузилади.
🔍 Иш вақтига эътибор беринг
Одатда, ўриндошликда иш вақти белгиланган иш вақти нормасининг ярмидан ортиқ бўлмаслиги керак.
🔍 Ҳужжатларни тайёрланг
Ташқи ўриндошликда паспорт ёки ИД-карта, асосий иш жойидан маълумотнома ва зарур ҳолларда диплом ёки сертификат талаб этилади.
🔍 Ҳуқуқларингизни унутманг
Ўриндошлик асосида ишловчиларга меҳнат ҳақи ва қонунчиликда белгиланган меҳнат таътиллари берилади.
🔴 Эслатма: Ўриндошлик асосида ишлашга айрим ҳолатларда, жумладан, 18 ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан чекловлар мавжуд.
