Янгиерда янги инвестицион лойиҳалар
2026-08-28 16:05:00 / Янгиликлар

Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида Янгиер шаҳрида қатор инвестицион лойиҳалар қурилиши ҳамда фаолияти йўлга қўйилмоқда. Улар орасида “Yangiyer Poliyetilen Syenter” МЧЖ томонидан замонавий технологиялар асосида полиэтилен қувурлар ишлаб чиқариш фаолияти олиб борилмоқда.
- лойиҳа қиймати: $1,5 млн;
- яратилган иш ўринлари: 30 та;
- ишлаб чиқариш қуввати: Textile 4 000 тонна;
- маҳсулот тури: 20 хил турдаги полиэтилен қувурлар.
Корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, аввало, қишлоқ хўжалигида далаларни томчилатиб суғориш тизимларида самарали фойдаланиш учун мўлжалланган. Турли қувурлар, томчилатиб суғориш тизими учун зарур бўлган тайёр жиҳозлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган корхона иш ўринлари сонини янада кўпайтиришни режа қилган.

