Улуғ айёмга пухта тайёргарлик
2026-08-04 16:55:00 / Янгиликлар

“Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги” доирасида Ховос туманининг “Карвонсарой” маҳалласида амалий ишлар бажарилмоқда.
Ҳудудга бириктирилган вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси ҳамда Ижарага берилган қишлоқ хўжалик ерларига хизмат кўрсатиш дирекцияси вакиллари хонадонбай юриб, аҳоли муаммоларини ўрганишяпти. Билдирилган мурожаатлар ижобий ҳал этилмоқда.
Шунингдек, маҳалладаги тадбиркорла фаолиятини кенгайтириш орқали янги иш ўринлари яратиш чоралари кўриляпти.


