Ҳар йилги меҳнат таътилини узайтириш ёки бошқа муддатга кўчириш
2026-08-04 10:30:00 / Янгиликлар

Ходим қуйидаги ҳолларда ҳар йилги меҳнат таътилини узайтириш ёки бошқа муддатга кўчириш ҳуқуқига эга:
▫️вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида;
▫️ҳомиладорлик ва туғиш таътилининг муддати бошланганда;
▫️ҳар йилги меҳнат таътили ўқув таътилига тўғри келиб қолганда;
▫️давлат ёки жамоат мажбуриятларини бажариш даврида;
▫️жамоа келишуви ёки жамоа шартномасида назарда тутилган бошқа ҳолларда.
👉 Ходим меҳнат таътилидан фойдаланишга тўсқинлик қилувчи сабаблар вужудга келганида, бу ҳақда иш берувчини ёзма равишда хабардор этиши шарт.
➡️ Батафсил
