Карвонсаройни ободонлаштириш йўлида.
2026-08-03 13:00:00 / Янгиликлар

Вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси ҳамда Ижарага берилган қишлоқ хўжалик ерларига хизмат кўрсатиш дирекцияси вакиллари Ховос туманининг “Карвонсарой” маҳалласида “Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги” доирасида ишларни ташкиллаштиришга киришишди.
Дастлаб, ҳудуднинг ободлигига салбий таъсир кўрсатаётган объектлар ўрганилди. Шунингдек, ойликда аҳолининг фаол иштирок этишини таъминлашга эътибор қаратилмоқда.
Бундан ташқари, маҳалла хонадонбай ўрганиб, фуқароларнинг турмуш шароитини яхшилаш ва даромадини ошириш чоралари кўрилмоқда.


