Айланма маблағ учун ФОИЗСИЗ ССУДА олинг!
2026-08-03 11:15:00 / Янгиликлар

Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси томонидан "Ўзини ўзи банд" қилмоқчи бўлган ишсиз фуқароларни ёки кам таъминланган оилалар аъзоларини касаначи сифатида ишга олган тадбиркорларга айланма маблағ учун ссуда ажратилади.
💰 Миқдори: 4,12 млн сўмгача (ҳар бир касаначи учун)
⏳ Муддати: 3 йилгача
👉 Маблағ нақд пул шаклида берилмайди, балки пул кўчириш орқали тадбиркорнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.
Эслатма:
📌 Камида 10 нафар касаначини ишга олган тадбиркорга ҳар бир касаначи учун БҲМнинг 10 бараваригача, жами БҲМнинг 200 бараваридан ошмаган миқдорда ссуда ажратилади.
Батафсил маълумот:
☎️ +998 71 238 69 96
