Кегейлида замонавий иссиқхона мажмуаси фойдаланишга топширилди
2026-07-03 12:05:00 / Янгиликлар
Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли тумани “Жузимбағ” овул фуқаролар йиғини ҳудудида замонавий иссиқхона мажмуаси ишга туширилди.

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан ташкил этилган 5 гектарлик иссиқхона орқали Ижтимоий реестрга киритилган 50 та оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзолари доимий иш билан таъминланди.
Лойиҳа доирасида ҳар бир оилага 10 сотихдан ер майдони ажратилиб, уларда бодринг ва помидор етиштириш йўлга қўйилди. Натижада оилалар нафақат доимий бандликка, балки ўз меҳнати эвазига барқарор даромад манбаига ҳам эга бўлмоқда.
