Фуқаролар мурожаатлари эътибор марказида: Кармана туманида сайёр қабул ўтказилди
2026-07-30 17:20:00 / Янгиликлар

Фуқаролар мурожаатлари эътибор марказида: Кармана туманида сайёр қабул ўтказилди
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири маслаҳатчиси Умматой Йўлдошева томонидан аҳоли мурожаатларини жойига чиққан ҳолда ўрганиш мақсадида Кармана туманининг Янги Ариқ маҳалласида сайёр қабул бўлиб ўтди.
Сайёр қабул давомида 30 нафарга яқин фуқаро томонидан бандликни таъминлаш, иш ҳақларини ундириш, касб-ҳунарга ўқитиш, имтиёзли кредит, субсидия ва ссудалар ажратиш билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди.
Қабул жараёнида мурожаатларнинг асосий қисми жойида кўриб чиқилиб, фуқароларга амалий ёрдам ва ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қўшимча ўрганишни талаб этадиган масалалар эса белгиланган тартибда назоратга олиниб, уларнинг ижросини таъминлаш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Тадбир якунида фуқароларнинг маънавий-маърифий дунёқарашини юксалтириш, китобхонлик маданиятини кенг тарғиб этиш мақсадида иштирокчиларга китоблар совға қилинди.
Бундай сайёр қабуллар фуқаролар билан очиқ мулоқотни мустаҳкамлаш, уларнинг муаммоларига тезкор ечим топиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.
