Ёшлар мурожаатлари – эътибор ва амалий ечим марказида
2026-07-23 17:00:00 / Янгиликлар

Ёшлар мурожаатлари – эътибор ва амалий ечим марказида
“Пайшанба – Ёшлар куни” муносабати билан Навоий вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи Лутфулло Хайруллаев раҳбарлигида Кармана туманининг Айрончи маҳалласида ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.
Самимий ва очиқ руҳда ўтган учрашувда 10 га яқин ёш иштирок этиб, бандликни таъминлаш, тадбиркорликни йўлга қўйиш, имтиёзли кредитлардан фойдаланиш, касб-ҳунар эгаллаш ҳамда ёшларга яратилаётган имкониятлар юзасидан ўз мурожаат ва таклифларини билдирди.
Ҳар бир мурожаат бошқарма раҳбари томонидан атрофлича тингланиб, масалалар юзасидан ҳуқуқий ва амалий тушунтиришлар берилди. Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар назоратга олиниб, уларни ижобий ҳал этиш учун масъул ходимларга аниқ вазифалар юклатилди.
Бундай очиқ мулоқотлар ёшларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш ҳамда давлат ва ёшлар ўртасидаги очиқ мулоқотни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
