Норин туманидаги «Янги Наманган» маҳалласида сайёр қабул ўтказди.
2026-11-17 10:30:00 / Янгиликлар

«Янги Наманган» да сайёр қабул ўтказилди
Наманган вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи Зафар Икрамов Норин туманидаги «Янги Наманган» маҳалласида сайёр қабул ўтказди.
Қабул давомида 17 нафар фуқаро бандлик, субсидия, имтиёзли кредит, аукцион орқали ер олиш ҳамда иссиқхона ташкил этиш каби масалалар юзасидан мурожаат қилди.
Мурожаатларнинг 7 таси маҳалланинг ўзида ижобий ҳал этилди. Қолган 8 та мурожаатни ўрганиш ва ечимини таъминлаш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Шунингдек, ўзини ўзи банд қилиш ва тикувчилик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган икки нафар аёлга шу ернинг ўзида ссуда асосида замонавий тикув машиналари топширилди.
Бундай сайёр қабуллар фуқаролар муаммоларини бевосита яшаш жойида ўрганиш, мурожаатларга тезкор ечим топиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва оилалар даромадини оширишга хизмат қилади.
🔗 https://t.me/NamanganBandlik






