📍 Хонобод маҳалласида ишсиз ёшлар билан учрашув ўтказилди
2026-11-20 09:50:00 / Янгиликлар

Наманган вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси томонидан Наманган туманидаги Хонобод маҳалласида ишсиз ёшлар билан учрашув ташкил этилди.
🤝 Мулоқот давомида ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни мавжуд бўш иш ўринларига жойлаштириш, касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, шунингдек, давлат томонидан яратилган имконият ва имтиёзлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
☑️ Бундай манзилли учрашувлар ёшлар бандлигини таъминлаш, даромад манбаларини кенгайтириш ҳамда уларнинг жамиятда ўз ўрнини топишига кўмаклашишга хизмат қилади.
https://t.me/NamanganBandlik


