🌳 «Яшил макон» — яшил келажак сари муҳим қадам
2026-11-20 15:00:00 / Янгиликлар

Поп туманидаги «Ором» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида корхона ва ташкилотлар иштирокида «Яшил белбоғ» ташкил этиш мақсадида кўчат экиш тадбири ўтказилди.
🌱 Мазкур тадбирда Наманган вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси ходимлари ҳам фаол иштирок этиб, ўзларига бириктирилган ҳудудга манзарали дарахт кўчатларини экдилар.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитни кўкаламзорлаштириш ҳамда катта йўл бўйларида яшил ҳудудлар майдонини кенгайтиришдан иборат.
Зеро, бугун экилган ҳар бир ниҳол — эртанги куннинг мусаффо ҳавоси ва яшил келажаги демакдир! 🌿





