Камбағалликни қисқартириш — хонадонбай ишлашдан бошланади
2026-09-09 09:00:00 / Янгиликлар
Камбағалликни қисқартириш — хонадонбай ишлашдан бошланади

Президентимиз томонидан белгилаб берилган топшириқлар ижроси доирасида Поп туманида ҳам камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш штаби томонидан хонадонларда хатлов ишлари бошланди.
Дастлаб Хўжаобод маҳалласи «еттилиги» билан вазифалар муҳокама қилиниб, камбағал ва ижтимоий реестрдаги оилалар билан манзилли ишлаш, уларнинг даромад манбаларини кенгайтириш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
Мақсад — ҳар бир хонадонга кириб бориш, муаммони аниқлаш ва даромад манбасини яратиш.




