“Шербулоқ” маҳалласида ҳунармандчилик ривожланмоқда
2026-09-09 11:55:00 / Янгиликлар
“Шербулоқ” маҳалласида ҳунармандчилик ривожланмоқда

Янги Наманган туманида аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш ва ҳунармандчиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, “Шербулоқ” маҳалласида 2009 йилдан буён фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркор Қосимов Насимхон ёшларга ҳунар сирларини ўргатяпти. Унинг устахонасида айни пайтда 4 киши доимий иш билан таъминланган, яна 4 киши устоз-шогирд анъанаси ҳунар эгаллаяпти. Тайёрланаётган маҳсулотлар эса ички бозорга етказиб берилмоқда.
Маҳалладаги бундай фаолият янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини ошириш ва ёшларни касб-ҳунарга жалб этиш билан бир қаторда, устоз-шогирд анъаналарини давом эттиришга хизмат қилмоқда.



