Бандлик: “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди
2026-09-09 10:00:00 / Янгиликлар
Бандлик: “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди

Наманган туманидаги «Нуронийлар» масканида ишсиз фуқаролар, камбағал оилалар аъзолари, уюшмаган ёшлар ҳамда битирувчилар учун «Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси» ўтказилди.
Тадбирда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов иштирок этиб, ярмаркада яратилган имкониятлар билан танишди.
Ярмаркада 82 та корхона ва ташкилот томонидан 1200 дан ортиқ бўш иш ўрни таклиф этилди. Фуқаролар иш берувчилар билан бевосита мулоқот қилиб, ўзларига мос иш ўринлари ҳақида маълумот олдилар.
Шунингдек, иш изловчиларга касб-ҳунарга ўқиш, ўзини ўзи банд қилиш ва тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш бўйича тавсиялар берилди. Тижорат банклари вакиллари эса тадбиркорлик учун имтиёзли кредитлар олиш имкониятлари ҳақида тушунтиришлар олиб бордилар.



