Коррупциянинг олдини олиш бўйича профилактик тадбир ўтказилди
2026-09-07 10:25:00 / Янгиликлар

Наманган вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси томонидан тизимда коррупциянинг олдини олиш, ходимларнинг ҳуқуқий онги ва коррупцияга қарши муросасиз муносабатини шакллантиришга қаратилган профилактик тадбирлар изчил давом эттирилмоқда.
Навбатдаги тарғибот тадбири бошқарманинг Коррупцияга қарши курашиш бўйича бош мутахассиси М. Ҳомидов томонидан Косонсой тумани бўлими раҳбар ва масъул ходимлари иштирокида ташкил этилди.
Тадбир давомида ҳар бир ходим билан алоҳида профилактик суҳбатлар ўтказилиб, коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик, фуқароларга давлат хизматларини кўрсатишда хушмуомала ва маданиятли муносабатда бўлиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, ходимларга давлат фуқаролик хизматчисига хос бўлган юриш-туриш, хизмат одоби ва ахлоқ қоидаларига қатъий риоя қилиш, хизмат вазифаларини бажаришда қонунийлик, ҳалоллик, холислик ва масъулият тамойилларига амал қилиш юзасидан тушунтиришлар берилди.
Тадбир якунида ходимларга коррупциянинг ҳар қандай кўринишига муросасиз муносабатда бўлиш, ўз хизмат вазифаларини виждонан ва масъулият билан бажариш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳар бир давлат фуқаролик хизматчисининг муҳим вазифаси экани таъкидланди.


